Logo

Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида чемпион бўлган биринчи ўзбек аёл боксчиси бўлди

Июль 07, 2025. 20:32 • 44 сония

49
Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида чемпион бўлган биринчи ўзбек аёл боксчиси бўлди

ТОШКЕНТ, 7 июль. /"Дунё" АА/. Навбаҳор Ҳамидова Жаҳон кубогида чемпион бўлган биринчи ўзбек аёл боксчисига айланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи ўз якунига етиб бормоқда.

Қувонарлиси, унда юртдошимиз Навбаҳор Ҳамидова ғалаба қозониб, мазкур тоифадаги мусобақада олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланмоқда.

Ҳамюртимиз финалда Олимпиада ва уч карра жаҳон чемпиони туркиялик Бусеназ Сурменелини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга эришди. Ушбу ғалаба билан Набаҳор аввалги икки мағлубият учун ушбу рақибисидан муносиб реванш олди.

Шу тариқа, терма жамоамиз мазкур мусобақани 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари билан якунлади.

Жумладан, Навбаҳор Ҳамидова (-65 кг) олтин, Феруза Казакова (-54 кг), Азиза Зокирова (-75 кг), Соҳиба Рўзметова (-80 кг) ва Олтиной Сотимбоева (+80 кг) бронза медалларига сазовор бўлишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш