Оксана Чусовитина Тошкентда ўтаётган Жаҳон челленж кубогида кумуш медални қўлга киритди
Июнь 21, 2025. 11:17 • 40 сония
• 20
ТОШКЕНТ, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги ўтказилмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, 13 мамлакатдан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этаётган мазкур мусобақада дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ортда қолган кун 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.
Хусусан, кеча 50 ёшни қарши олган Оксана Чусовитина таяниб сакраш дастурида кумуш медаль билан тақдирланди.
Олтин медаль:
Абдулазиз Мирвалиев (эркин машқ);
Аҳрорхон Темирхонов (ҳалқа).
Кумуш медаль:
Оксана Чусовитина (таяниб сакраш);
Равшан Комилжонов (От устида машқ);
Ҳумоюн Исломов (эркин машқ).
Бронза медаль:
Шаҳинабону Юсуфова (таяниб сакраш).
Бугун яна бир қатор йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди