Осиё чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон енгил атлетикачилари таркиби эълон қилинди
Май 22, 2025. 18:05 • 2 дақ
• 39
ТОШКЕНТ, 22 май. "Дунё" АА/. Шу йилнинг 27-31 май кунлари Корея Республикасининг Гуми шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз номини эълон қилди.
Унга кўра, ҳамюртларимиз қуйидаги таркибда қитъа биринчилиги медаллари учун беллашишади:
Эркаклар:
-Аббосбек Тоштемиров (400 метр);
-Дилшодбек Бобоқулов (400 метр);
-Ҳасанбек Рустамжонов (400 метрга тўсиқлар оша);
-Эргаш Нормуродов (110 метрга тўсиқлар оша);
-Ҳасан Мирсоатов (5 000 метр);
-Андрей Петров (10 000 метр);
-Нодир Норбоев (ўнкураш);
-Амир Нагаев (баландликка сакраш);
-Вадим Чикалов (баландликка сакраш);
-Иброҳим Маҳкамов (уч ҳатлаб сакраш);
-Александр Степанов (узунликка сакраш);
-Анвар Анваров (узунликка сакраш);
-Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш);
-Достон Ражабов (ядро улоқтириш);
-Асадбек Муродов (найза улоқтириш);
-Сарвар Исмоилов (найза улоқтириш);
-Рашидбек Содиқов (диск улоқтириш);
-Расулбек Дилмуродов (20 кмга спортча юриш).
Аёллар:
-Жонбиби Ҳукмова (200 метр);
-Лайло Аллаберганова (200 метр);
-Ирина Левина (400 метр);
-Жонбиби Ҳукмова (400 метр);
-Ирина Левина (800 метр);
-Лидия Подсепкина (100 метрга тўсиқлар оша);
-Нурхон Очилова (400 метрга тўсиқлар оша);
-Дилшода Усмонова (3000 метр стиплчейз);
-Садафбону Нусратиллаева (3000 метр стиплчейз);
-Ўғилой Норбоева (еттикураш);
-Сафина Садуллаева (баландликка сакраш);
-Барнохон Сайфуллаева (баландликка сакраш);
-Шарифа Давронова (узунликка сакраш);
-Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш);
-Роксана Худоёрова (уч ҳатлаб сакраш);
-Наргиза Қўчқорова (найза улоқтириш);
-Малика Насриддинова (ядро улоқтириш).
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди