Logo

Озарбайжон III МДҲ ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда

Июнь 24, 2025. 10:41 • 50 сония

85
Озарбайжон III МДҲ ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 28 сентябридан 8 октябригача Озарбайжонда III МДҲ ўйинлари бўлиб ўтади, деб хабар беради "Дунё" АА мухбири.

Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, III МДҲ ўйинларида спортнинг 23 тури бўйича 246 та медаллар жамланмаси ўйналади.

Энг кўп медаллар сузиш бўйича берилади (40 комплект). Ғолиблар ва энг яхши ўйинчилар (MVP) жамоавий спорт турлари – футбол, ​​волейбол, 3х3 баскетбол ва қадимий шарқ от спорти – човкан ўйини бўйича ҳам аниқланади.

III МДҲ ўйинларига Озарбайжоннинг еттита шаҳри – Ганжа, Евлах, Мингачевир, Габала, Шеки, Гойгол ва Ханкенди мезбонлик қилади. Мусобақалар 12 та спорт майдонларида ўтказилади.

Ўйинларда МДҲга аъзо давлатлар ҳамда таклиф этилган мамлакатларнинг спортчилари ва расмий вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, II МДҲ ўйинлари 2023 йилнинг 4-14 август кунлари Минск шаҳрида бўлиб ўтган эди. Унда 20 дан ортиқ давлатдан жамоалар иштирок этди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон вакиллари умумжамоа ҳисобида 28 олтин, 25 кумуш ва 53 бронза, жами 106 та медални қўлга киритиб, учинчи ўринни эгаллади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш