Logo

Озода Собиржонова Жанубий Кореяда ўтказилган таэквондо WT бўйича халқаро турнирда кумуш медалга сазовор бўлди

Сентябрь 02, 2025. 19:04 • 46 сония

129
Озода Собиржонова Жанубий Кореяда ўтказилган таэквондо WT бўйича халқаро турнирда кумуш медалга сазовор бўлди

МУЖУ, 2 сентябрь. /"Дунё" АА/. Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WТ йўналиши бўйича "Gran Pri Challenge" турнири бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда дунёнинг турли мамлакатларидан келган энг кучли спортчилар қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.


Турнир жуда кескин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Ҳамюртимиз, -67 кг вазн тоифасида татамига чиққан Озода Собиржонова муносиб тарзда финалга қадар етиб борди. У ҳал қилувчи беллашувда мағлубиятга учраб, кумуш медалга сазовор бўлди.


Ўзбекистон делегацияси учун бу натижа таэквондо спорти йўналишидаги яна бир катта ютуқ, янги босқичга қадам қўйиш сифатида баҳоланмоқда. Озода Собиржонованинг матонати, курашувчанлиги ва юксак иродаси мухлислар қалбини забт этди.


Жаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Воннинг таъкидлашича, Озоданинг халқаро турнирларда орттирган қимматли тажрибаси келгусида янада нуфузли мусобақаларда катта ғалабаларга эришиши учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш