Ўзбекистон бадиий гимнастикачилари Хитойда бўлиб ўтган халқаро турнирда биринчи ўринни эгаллашди
Май 15, 2025. 07:07 • 47 сония
• 711
ГУАНЧЖОУ, 15 май. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Гуандун провинциясининг Гуанчжоу шаҳрида бадиий гимнастика бўйича "East cup & Olympic stars" халқаро турнири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг 11 нафар ёш иқтидорли спортчилари ва Хитой, Вьетнам, Австралия, Арманистон, Россия, Туркманистон, Қозоғистон атлетлари ғолиблик учун кураш олиб борди. Қизғин ва муросасиз кечган мусобақаларда спортчи қизларимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, қатор совринли ўринларни эгаллашди.
Жумладан, якка чиқишлар дастурида ватандошларимиз Даника Мун ва Сафина Яндашева жамоавий баҳсларда эса 2015-2016 йилларда таваллуд топган спортчилардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар ва тадбир ҳомийлари томонидан медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Турнир доирасида бўлиб ўтган Халқаро спорт клублари ассоциациясининг 3-конгресс йиғилишида Вьетнам, Австралия, БАА давлатларидаги спорт клубларини аъзоликка қабул қилиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган мусобақаларининг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди