Ўзбекистонлик қиличбоз қизлар Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритишди
Июнь 22, 2025. 11:42 • 23 сония
• 66
ТОШКЕНТ, 22 июнь. /"Дунё" АА/. Индонезиянинг Бали шаҳрида ўтказилаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сабля йўналишида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, саралаш баҳсларида Хитой Таипейи, Гонконг жамоаларини мағлуб этган қизларимиз ярим финалда Жанубий Кореяга 42:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Учинчи ўрин учун баҳсда эса хитойлик рақибаларидан 45:43 ҳисобида устун келишди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди