Logo

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Осиё чемпионатини кучли учликда якунлади

Июль 08, 2025. 15:18 • 42 сония

67
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Осиё чемпионатини кучли учликда якунлади

ТОШКЕНТ, 8 июль. /"Дунё" АА/. Қирғизистонда спорт курашлари бўйича U-15 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги ниҳоясига етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, кеча эркин кураш бўйича беллашувлар ўтказилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларига эга чиқишди.


Жумладан, -38 кг вазн тоифасида Асомиддин Бадриддинов, -75 кг вазнда Абдуқодир Сарсенбаев олтин медални қўлга киритишди.


Беҳзодбек Иброҳимов (-52 кг) ва Муҳаммадали Мўйдинов -68 кг) кумуш медаль совриндорлари бўлишди.


-48 кг вазн тоифасида Ёсинали Сиддиқов ва -57 кг вазнда Исмоилжон Назиржонов бронза медалига сазовор бўлди.


Мусобақа якунига кўра, вакилларимиз умумжамоа ҳисобида Ҳиндистон ва Япония терма жамоаларига имкониятни бой бериб, учинчи ўринни эгаллади.


Эртадан бошлаб ушбу шаҳарда 20 ёшгача бўлган ёш тоифасида мусобақалар бошланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш