Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяда бўлиб ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатида иштирок этмоқда
Июнь 05, 2025. 11:28 • 28 сония
• 643
СЕУЛ, 5 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун Жанубий Кореянинг Чечхон шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати старт олади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон гимнастика федерацияси маълумотига кўра, мусобақада 20 та давлат вакиллари, жумладан, мамлакатимиз спортчилари иштирок этяпти.
Хусусан, мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини Абдулла Азимов, Расулжон Абдураҳимов, Абдулазиз Мирвалиев, Хабибулло Эргашев ва Ўткирбек Жўраев ҳимоя қилади. Ўсмирлар тоифасида эса Тимур Камаев, Мансур Раҳматов ва Сарвар Абулфаизов медаллар учун кураш олиб боради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди