Logo

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 9 та медални қўлга киритди

Июль 08, 2025. 14:22 • 40 сония

468
Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 9 та медални қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 8 июль. /"Дунё" АА/. Остона шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, мусобақаларнинг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та кумуш ва 5 та бронза медалларига эга чиқишди.

Жумладан, ўсмирлар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Сарвиноз Кўпайсинова даст кўтариш, силтаб кўтариш ва икки кураш каби йўналишларда 3 та кумуш медални қўлга киритди.

Ўсмирлар ўртасида -79 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган Суннатбек Юсуббоев мазкур йўналишларда учта бронза медалига сазовор бўлди.

Ёшлар ўртасида -79 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Ҳайитбой Абдушукуров эса даст кўтаришда кумуш, силтаб кўтариш ва икки курашда иккита бронза медалини қўлга киритди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш