Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтаётган "Жаҳон кубоги жамоавий чемпионатлар cерияси"да олтин медални қўлга киритди
Июль 09, 2025. 18:42 • 36 сония
• 45
ТОШКЕНТ, 9 июль. /"Дунё" АА/. Корея Республикасининг Чунчеон шаҳри мезбонлик қилаётган "Жаҳон кубоги жамоавий чемпионатлари серияси" мусобақаси доирасида аралаш жуфтлик йўналишидаги беллашувлар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга эга чиқди.
Жамоамиз дастлабки босқичда Қозоғистон термасини 2:1, ярим финал босқичида мезбон Корея Республикасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ҳал қилувчи жангда эса юртдошларимиз Марокаш терма жамоасини 2:0 ҳисобида доғда қолдириб, мусобақа ғолибига айланди.
Баҳсларда юртимиз шарафини Исломбек Ражабов, Шуҳрат Салаев, Мадина Мирабзалов ва Диёра Азизова ҳимоя қилди.
Энди жамоамиз "World Taekwondo Diamond Games" турнирида иштирок этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди