Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Акбар Жўраев Осиё чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди
Май 14, 2025. 20:22 • 51 сония
• 71
ЦЗЯНШАНЬ, 15 май. /"Дунё" АА/. Хитойнинг Чжэцзян провинцияси Цзяншань шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Мусобақада қитъамизнинг 26 давлатидан 170 нафар спортчи, шу жумладан, Ўзбекистоннинг11 нафар вакили иштирок этяпти.
14 май куни бўлиб ўтган баҳслар якунларига кўра, ҳамюртимиз Акбар Жўраев даст кўтаришда 183 кг, силтаб кўтаришда 223 кг, икки кураш натижаси 406 кг тошни ўзига бўйсундириб, 3 та олтин медални қўлга киритди. Яна бир ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов эса даст кўтаришда 181 кг, силтаб кўтаришда 214 кг, жами 295 кг натижа билан 3 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасида 87 кг вазн тоифасида кечган курашда Турсуной Жабборова даст кўтаришда 108 кг натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Чемпионатнинг 14 май кунги дастури якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медаллари билан Хитой ва Шимолий Кореядан сўнг умумжамоа ҳисобида 3-ўринда бормоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди