Logo

Ўзбекистон дзюдочилари Олмаотада ўтган Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

Июль 06, 2025. 13:32 • 32 сония

69
Ўзбекистон дзюдочилари Олмаотада ўтган Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

ОЛМАОТА, 6 июль. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги ўз якунига етди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, 9 та мамлакат вакиллари иштирок этган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ёш дзюдочиларимиз турнирда 8 та олтин, 10 та кумуш ва 11 та бронза, жами 29 та медални қўлга киритишди.

Турнирда 5 та олтин, 4 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритган Қозоғистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса,  мўғулистонлик дзюдочилар 2 та олтин медаль билан учинчи ўринни банд этишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш