Ўзбекистон шахматчилари Олимпиада ғолиблиги сари дадил одимламоқда
Сентябрь 24, 2026. 12:30 • 2 дақ
• 207САМАРҚАНД, 24 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ҳозирда жаҳон шахмат ихлосмандларининг диққат-эътибори Самарқандда давом этаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига қаратилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Олимпиадани 200 дан зиёд миллий шахмат федерациялари раҳбарлари ҳамда 100 га яқин давлат вакиллари бевосита кузатиб бормоқда. Мусобақа жараёнлари турли интернет платформалари ва телеканаллар орқали кенг ёритилмоқда.
7-турда Ўзбекистон-1 эркаклар жамоаси Хитой устидан ғалаба қозониб, медаллар учун курашдаги позициясини мустаҳкамлади. Шу турда Германия Туркияни 3:1, Нидерландия Болгарияни 3,5:1,5, Озарбайжон эса Грецияни 3,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Арманистон ва АҚШ баҳси дуранг билан якунланди, Англия Ҳиндистонга 1,5:2,5 ҳисобида ютқазди.
Аёллар ўртасида Ўзбекистон-1 жамоаси Словенияни мағлуб этиб, совринли ўринлар учун курашда муҳим қадам ташлади. Ўзбекистон-2 эркаклар жамоаси Франция билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Ўзбекистон-3 Жанубий Африка устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бугун 8-тур баҳслари ўтказилади. Эркаклар ўртасида Ўзбекистон-1 Германия, Ўзбекистон-2 Англия, Ўзбекистон-3 эса Швейцария жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Аёллар мусобақасида Ўзбекистон-1 Нидерландия, Ўзбекистон-2 Куба, Ўзбекистон-3 эса Ямайка вакиллари билан куч синашади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси






