Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларида медаллар сонини оширишда давом этмоқда

Сентябрь 23, 2026. 12:00 • 2 дақ

204

АИЧИ-НАГОЯ, 23 сентябрь. /“Дунё” АА/. Осиё ўйинларининг 22 сентябрь кунги баҳслари Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли якунланди: кун давомида вакилларимиз учта кумуш медалга эга чиқиб, умумий медаллар сонини 6 тага етказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушу бўйича баҳсларда Дарья Латишева 19,413 балл жамғариб, кумуш медалга сазовор бўлди. Ушбу медаль спортчининг Осиё ўйинларидаги фаолияти давомидаги учинчи соврини бўлди.

ММА дастурида ҳам Ўзбекистон вакиллари финалгача етиб борди. Аёллар ўртасида -60 килограмм вазн тоифасида Ҳилола Собирова Сингапур вакили Хуи Хун Теога қарши кечган ҳал қилувчи баҳсда кумуш медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасида 60 килограммгача бўлган модерн йўналишида Фирдавс Атамурадов ҳам мусобақани иккинчи ўрин билан якунлади.

Шу тариқа, ҳозирча Ўзбекистон делегацияси ҳисобида 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза — жами 6 та медаль мавжуд. Бу натижа мамлакатимизни умумий медаллар жадвалида 9-ўринга олиб чиқди.

Медаллар жадвалини ҳамон Хитой, Япония ва Жанубий Корея учлиги бошқариб турибди.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам мусобақани муваффақиятли давом эттирмоқда. “С” гуруҳининг 3-турида вакилларимиз Вьетнамни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 9 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва чорак финалга йўл олди.

Осиё ўйинларининг бугунги дастурида Ўзбекистон спортчилари академик эшкак эшиш, велоспорт, ўқ отиш, қиличбозлик, сузиш, стол тенниси, каратэ, 3х3 баскетбол, сув полоси, гандбол, сквош, чим устида хоккей, оғир атлетика ва бошқа йўналишларда иштирок этади.

Эътиборли баҳслардан бири стол теннисида бўлиб, аралаш жамоавий дастурда Ўзбекистон Хитойга қарши майдонга тушади. Шунингдек, 3х3 баскетболда аёллар жамоамиз Япония билан, сув полосида Таиланд билан, гандболда эса Корея Республикаси билан куч синашади. Чим устида хоккей бўйича аёллар терма жамоаси ҳам мезбон Японияга қарши баҳс олиб боради.

Оғир атлетикада Нигора Абдуллаева 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этади. Каратэда Гулшан Алимардонова, сузишда Паризод Абдукаримова, ўқ отишда Нигина Саидқулова ҳамда бошқа спортчилар мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш