Logo

Ўзбекистонлик ёш спорт курашчилари Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди

Июнь 26, 2025. 17:50 • 33 сония

64
Ўзбекистонлик ёш спорт курашчилари Осиё чемпионатида 1 та олтин ва 4 та бронза медалларини қўлга киритишди

ТОШКЕНТ, 26 июнь. /"Дунё" АА/. Вьетнамда спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, ортда қолган кун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди.


Жумладан, -80 кг вазн тоифасида Бунёд Руфатов олтин медални қўлга киритди. - 65 кг вазн тоифасида Шоҳиддин Алиев, - 71 кг вазнда Фарруҳбек Жуманазаров, - 43 кг вазн тоифасида Мухлиса Машарипова, -73 кг вазнда Дилрабо Дуллиева бронза медалларига сазовор бўлишди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш