Logo

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Олмаотада мактаб жамоалари ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди

Апрель 12, 2026. 11:59 • 2 дақ

241
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Олмаотада мактаб жамоалари ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди

ОЛМАОТА, 12 апрель. /“Дунё” АА/. 10 апрель куни шахмат мактаб жамоалари ўртасидаги шахмат бўйича “World Schools Team Championship 2026” (WSTC 2026) жаҳон чемпионати муваффақиятли якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистоннинг "Wisdom school" мактаби чемпионат давомида юқори даражадаги тайёргарлик, стратегик фикрлаш ва ишончли ўйинни намойиш этиб, жамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади ва олтин медалларга сазовор бўлди.

Кумуш медаль “Kurchatov School” (Россия) жамоасига, бронза медаль эса “Velammal MHs school” (Ҳиндистон) жамоасига насиб этди.

Шунингдек ўқинг

Танлов якунида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон шахмат федерацияси президенти Тимур Турлов ғолиб ва совриндорларни табриклади, шунингдек, барча жамоалар, мураббийлар ва ҳамкорларга мусобақада иштирок этгани ва ҳисса қўшгани учун миннатдорлик билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон жамоасининг ғалабаси иштирокчиларнинг юқори даражадаги тайёргарлиги, мураббийлар штабининг самарали фаолияти ва мамлакатда мактаб шахмат спортининг тизимли ривожланишининг яққол исботи бўла олади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш