Ўзбекистон оғир атлетикачилари Перуда ўтаётган жаҳон чемпионатида муваффақиятли одимламоқда
Май 05, 2025. 11:59 • 30 сония
• 54
ТОШКЕНТ, 5 май. "Дунё" АА/. Перу пойтахти Лима шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг 4 май кунги дастурида икки нафар ҳамюртимиз совриндорлар қаторидан жой олди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, муросасиз кечган беллашувларда Муҳсинбек Давлетов ва Дилнура Холдорова шоҳсупага кўтарилди.
Жумладан, -89 кг вазндаги полвонлар баҳсида Муҳсинбек Давлетов ўсмирлар ўртасида силтаб кўтаришда ва икки кураш натижаларига кўра кумуш медалларни қўлга киритди.
Аёллар ўртасида -71 кг вазнда шоҳсупачага кўтарилган Дилнура Холдорова даст кўтариш машқида учинчи натижани қайд этди ва бронза медали билан тақдирланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Россия ОАВ: Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди
Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари совриндор бўлди
Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси халқаро турнирда муносиб иштирок этди