Logo

Ўзбекистон оғир атлетикачилари Перудаги жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медалларни қўлга киритди

Май 05, 2025. 14:18 • 40 сония

48
Ўзбекистон оғир атлетикачилари Перудаги жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медалларни қўлга киритди

ТОШКЕНТ, 5 май. /"Дунё" АА/. Перуда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари дастлабки олтин медалларига эга чиқди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, ўсмирлар ўртасида кечган беллашувларда Моҳинур Эсонбоева (+81 кг) ва Алишер Османов (-102 кг) 3 та олтин медалга сазовор бўлишди. Моҳинур силтаб кўтариш ва икки кураш, Алишер эса даст кўтариш машқида тенгсиз эканликларини кўрсатишди.

Олтин медал:

+81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, силтаб кўтариш);

+81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, икки кураш).

-102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, даст кўтариш).

 Кумуш медал:

+81 кг: Моҳинур Эсонбоева (ўсмирлар, даст кўтариш).

-102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, силтаб кўтариш);

-102 кг: Алишер Османов (ўсмирлар, икки кураш).

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш