Аммон шаҳрида Иорданияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказилди
Сентябрь 05, 2026. 14:30 • 57 сония
• 70
АММОН, 5 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Ар-Риёздаги элчихонаси дипломатлари ушбу давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандошлар билан давра суҳбати ташкил қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар, “Янги Ўзбекистон ёшлари – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб ўтилди.
Учрашув доирасида сенатор Қудратилла Рафиқов қаламига мансуб, мамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичи, ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва жамиятнинг маънавий янгиланишига бағишланган “Миллат Шавкати” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Талабаларга консуллик-ҳуқуқий масалалар юзасидан маълумот берилди ва вақтинчалик консуллик рўйхатидан ўтиш тавсия этилди.
Тадбир сўнггида савол-жавоблар ўтказилиб, ёшларни қизиқтирган саволларга элчихона вакиллари батафсил жавоб берди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси