Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талабалар иштирокида мустақиллик байрами нишонланди

Сентябрь 12, 2026. 12:00 • 2 дақ

167
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талабалар иштирокида мустақиллик байрами нишонланди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 12 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонасида мустақиллигимизнинг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда ушбу шаҳарда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон дипломатлари миллий қадриятларни асраб-авайлаш, мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни қадрлаш ҳамда мамлакатнинг келгуси тараққиётида ёшларнинг алоҳида ўрни ҳақида сўз юритди.

Россия давлат педагогика университети Ўзбек маданияти маркази директори Асель Рашидова тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади. У Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Шунингдек, университетнинг Тошкент филиали фаолияти ҳамда “Класс!” ва “Малыш” қўшма таълим лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.

Талабалар Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги ҳамда Янги Ўзбекистонда ёшларнинг мамлакат тараққиётидаги ўрни ҳақида турли кўргазмали чиқишлар қилди. Намойишларда мамлакатнинг иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, спорт ва маданият соҳаларидаги ютуқлари қайд этилди.

Байрам муносабати билан Бош консулхона ташаббуси билан “Йил талабаси” танлови, эссе ҳамда фото ва видеолавҳалар танлови ташкил этилди. Ташкилотчилар энг фаол 10 нафар талабани аниқлаб, уларга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Тадбир якунида талабалар мустақил Ўзбекистон тарихи бўйича викторинада иштирок этди. Миллий таомлар тортилган байрам дастурхони меҳмонларга манзур бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш