Ван Минмей: Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар барча соҳада юксак натижа бермоқда
Август 10, 2026. 08:10 • 2 дақ
• 144
ПЕКИН, 10 август. /“Дунё” АА/. Пекиндаги “Psearcher” медиакомпанияси менежери Ван Минмей Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади:
– Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятнинг барча жабҳаларида юксак натижалар бермоқда. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги юксалиб, камбағаллик даражаси сезиларли даражада пасайди.
Ўзбекистонга сармоя киритаётган хорижий корхоналар сони кўпайди, сайёҳлар оқими йил сайин ортиб, республиканинг халқаро нуфузи муттасил юксалмоқда. Бу мамлакатни Марказий Осиёнинг энг жадал ривожланаётган давлатларидан бирига айлантирмоқда.
2023 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган хитойлик сайёҳлар сони 300 минг нафардан ошди. Ҳар икки томон ҳам яқин келажакда бу кўрсаткич миллионга етишига, хитойлик саёҳатчилар сони эса янада кўпайишига умид қилмоқда.
Жорий йилда Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилганига 10 йил тўлди. Ўтган ўн йил мобайнида икки томонлама муносабатларимиз янги даврда ҳар қандай шароитга тайёр бўлган кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилди.
Ўзбекистонни мустақиллигининг 35 йиллиги билан яна бир бор қутлайман. Ўзбекистон халқига тинчлик, бахт-саодат ва янада фаровонлик тилайман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси