Сюй Юньцзу: Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлиги кўплаб самарали натижаларни бермоқда

Август 08, 2026. 14:30 • 2 дақ

134
Сюй Юньцзу: Хитой ва Ўзбекистон ҳамкорлиги кўплаб самарали натижаларни бермоқда

ПЕКИН, 8 август. /“Дунё” АА/.Lookwe” нашри директори ва Бутунжаҳон хитой дипломатлари уюшмаси бош котиби Сюй Юньцзу Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали ўзининг самимий табрик ва эзгу тилакларини йўллади.

– Сўнгги йилларда нашримиз Ўзбекистон иқтисодиёти ва савдосига бағишланган кўплаб махсус сонларни, дўстлик ва икки томонлама муносабатлар ривожига доир материалларни эълон қилди.

Нашримизда мамлакатлар ўртасидаги миллий ва гуманитар алоқалар, Ўзбекистоннинг муҳим сармоявий лойиҳалари, имтиёзли сиёсати ва қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақидаги мақолалар ёритиб келинмоқда.

Айтишим лозимки, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда улкан муваффақиятларни қўлга киритди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, Ўзбекистон бой сайёҳлик салоҳиятига эга эканини қайд этиш лозим. Барча хитойлик ўқувчиларга мамлакатингизга ташриф буюришни фаол тавсия қиламиз.

Бугунги кунда Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Ҳар томонлама стратегик шериклигимиз айни пайтда юқори даражада. Раҳбарларимизнинг оқилона бошқаруви туфайли чуқур сиёсий ўзаро ишонч шаклланди, иқтисодиёт ва савдо соҳасидаги ҳамкорлик эса кўплаб самарали натижалар бермоқда.

Билишимча, 5000 дан ортиқ Хитой компанияси Ўзбекистондаги иқтисодий ва савдо фаолиятида фаол иштирок этиб, ажойиб натижаларга эришмоқда. Ишончим комилки, келажакда мамлакатларимиз учун яна янги имкониятлар очилади ва ҳамкорлигимиз янада самарали бўлади.

“Lookwe” нашри ва шахсан ўз номимдан мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига фаровонлик, тинчлик ва бахт-саодат тилайман.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш