Ўзбекистонлик ҳамширалар Қатарга ишга юборилади
Январ 27, 2025. 15:05 • 2 дақ
• 124
ДОҲА, 27 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси Қатарга ташрифи давомида "Hamad Medical Corporation" давлат компанияси директори Муҳаммад бин Халифа Ал-Сувайдий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокараларда Ўзбекистон Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва элчи Aшраф Xўжаев иштирок этди.
"Hamad Medical Corporation" бошқарувчи директори Муҳаммад бин Халифа Ал-Сувайдий юртимиз делегациясини Доҳага ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон Қатарнинг стратегик ҳамкори ва юқори ишчи кучи салоҳиятига эга давлат эканини ҳамда мамлакат соғлиқни сақлаш тизими кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш учун узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини таъкидлади. Унинг айтишича, "Hamad Medical Corporation" турли профилдаги 15 та шифохонани бирлаштиради. Уларда 35 мингдан ортиқ ходим, жумладан, 12 минг ҳамшира ишлайди. Улар ҳар йили Қатар ва минтақанинг бошқа давлатларидан келган 3 миллиондан ортиқ беморга хизмат кўрсатади.
"Hamad Medical Corporation" вакиллари Агентлик фаолияти ва Ўзбекистондаги ташқи меҳнат миграцияси механизмлари, халқаро ҳамкорлар билан алоқаларнинг мавжуд муваффақиятли моделлари билан батафсил танишдилар.
Музокаралар натижасида малакали тиббиёт мутахассисларини танлаш, уларни касб ва тил ўрганиши, ишчи визаларини расмийлаштириш, Доҳага келиши, яшаши ва "Hamad Medical Corporation"да муносиб меҳнат шароитлари билан таъминланиши каби масалаларни ҳал этиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди