Қозоғистонда паспорти ноқонуний тарзда олиб қўйилган юртдошимизга шахсини тасдиқловчи ҳужжати қайтарилди
Февраль 07, 2025. 11:49 • 45 сония
• 116
ОЛМАОТА, 7 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Қозоғистонда паспортлари ноқонуний тарзда олиб қўйилган юртдошимизга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхона маълумотига кўра, ватандошимиз Р.Н. Олмаота шаҳар ички ишлар органлари томонидан олиб қўйилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатини олиб бериш ва Ўзбекистонга қайтиши учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, у Қозоғистонга 2024 йил бошида ишлаш мақсадида келган ва қурилиш соҳасида вақтинча ишга жойлашган. Иш берувчи юртдошимизнинг паспортини олиб қўйган ва кейинчалик рўйхатдан ўтказиш учун миграция полициясига топширган. Р.Н. 2024 йил сентябрь ойида Олмаота шаҳри Науризбай тумани Ички ишлар бошқармаси томонидан мамлакатда бўлиш қоидаларини бузиш ҳолати бўйича маъмурий жавобгарликка тортилади. Шунга қарамай, у Қозоғистонда ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланишда давом этган.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари саъй-ҳаракатлари билан Р.Н.нинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайтарилди.
Ҳамюртимиз "Олмаота-Тошкент" йўналишидаги автобус орқали Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди