Қозоғистонда вақтинча ишлаётган ватандошимизнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нопок иш берувчидан олиб берилди
Май 01, 2025. 11:58 • 47 сония
• 282
ОЛМАОТА, 1 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида мушкул аҳволда қолган юртдошимиз оиласи бағрига қайтарилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, ватандошимиз Р.М. фуқаролик паспортини иш берувчидан қайтариш ва соғлигида кузатилган муаммолар туфайли Ўзбекистонга етиб олиши учун ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Ҳамюртимиз жорий йил март ойида Олмаота вилоятининг Қорасой туманидаги фермер хўжалигида тракторчи бўлиб ишлаш учун келган. Орадан бир-неча кун ўтиб, унда юрак хуружи кузатилган ва ўз вазифасини бажара олмаган.
Фермер хўжалиги раҳбарияти эса унинг оғир аҳволига қарамай ишлашга мажбур қилган ва иш жойини ташлаб кетмаслиги учун фуқаролик паспортини ва уяли алоқа воситасини тортиб олган.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари мурожаатни тезкорлик билан ўрганди ва юзага келган вазиятни бартараф этиш чоралари кўрди.
Маҳаллий полиция вакиллари билан биргаликда олиб борилган ўрганишлар натижасида ватандошимизнинг паспорти нопок иш берувчидан олиб берилди.
Юртдошимиз Бош консулхона ходимлари томонидан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди