Россиянинг Владивосток ва Хабаровск шаҳарларида қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларимиз Ватанга қайтарилди

Ноябрь 24, 2026. 17:00 • 59 сония

• 82
Россиянинг Владивосток ва Хабаровск шаҳарларида қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларимиз Ватанга қайтарилди

ВЛАДИВОСТОК, 24 ноябрь. /“Дунё” АА/. Россиянинг Владивосток ва Хабаровск шаҳарларида меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида моддий қийинчиликларга дуч келган ватандошларимизга амалий ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, ҳамюртларимиз – сирдарёлик Т.С, бухоролик М.О ва наманганлик Т.Х ҳамда унинг фарзандлари Миграция агентлиги жамғармаси маблағлари ҳисобидан ватанга қайтиши таъминланди.

Шунингдек ўқинг

Мазкур кўмак хорижда мушкул вазиятга тушиб қолган ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг хавфсизлиги ва манфаатларини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлардан биридир.

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги консуллик муассасаси бундан буён ҳам хорижда меҳнат қилаётган ва вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларини эътиборсиз қолдирмасдан, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, зарур ҳолларда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатиш ишларини изчил давом эттиради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш