Logo

Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Приморск ўлкаси раҳбарияти билан мамлакатимиз фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалаларини муҳокама қилмоқда

Июль 02, 2025. 08:44 • 46 сония

73
Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Приморск ўлкаси раҳбарияти билан мамлакатимиз фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалаларини муҳокама қилмоқда

ВЛАДИВОСТОК, 1 июль /"Дунё" АА/. Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Приморск ўлкасига ташрифи доирасида ўлка губернатори Олегом Кожемяко, халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Константин Сидоренко, қурилиш вазири Александр Москалёв ва бошқа раҳбарлар билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири. 

Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат мигрантларини жўнаш олдидан тайёрлашни кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистонда Россия ўқув марказларини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Ноқонуний миграция даражасини пасайтиришга қаратилган профилактика ва маърифий тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Делегация Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Миграция сиёсати агентлиги ва Приморск ўлкасининг тегишли идоралари раҳбарияти билан маслаҳатлашувлар ўтказди.

Бундан ташқари, ўлкада меҳнат қилаётган юртдошларимиз ҳолидан хабар олинди. Учрашувда губернатор Олег Кожемяко иштирок этди.

Мулоқот давомида ватандошларимиз билан фикр алмашилди ва уларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш