Logo

Ростов-Дон шаҳар Транспорт департаменти Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни ишга таклиф қилмоқда

Март 10, 2025. 10:14 • 45 сония

269
Ростов-Дон шаҳар Транспорт департаменти Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни ишга таклиф қилмоқда

РОСТОВ-ДОН, 10 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Ростов-Дон шаҳар Транспорт департаменти директори Вадим Шкабарня ва ҳудуддаги йирик транспорт компаниялари раҳбарлари билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Россия томони Ростов-Дон шаҳар Транспорт департаменти фаолияти ва корхоналар ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда имтиёзлар ҳақида маълумот берди.

Иш берувчиларнинг таъкидлашича, корхонада жами 650-700 та йўловчи автобуси мавжуд бўлиб, автобус ҳайдовчиларининг етишмаслиги 40 фоизни ташкил этяпти. Хусусан, ҳозирги кунда "Д" тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган 100 нафар ҳайдовчини ишга олиш режалаштирилган.

Россия вакиллари Ўзбекистондан келиб ишлаётганлар ҳақида ижобий фикр билдирди. Шунингдек, таклиф этилаётган бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Бош консулхона ходимлари Россия томонини Ўзбекистон фуқароларини хорижда қонуний асосда ишга жалб қилиш тартиби ва шартлари билан таништирдилар.

Учрашув якунида хорижий иш берувчи билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш