Logo

Ўзбекистон Буюк Британия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Май 08, 2025. 11:45 • 42 сония

248
Ўзбекистон Буюк Британия билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ЛОНДОН, 8 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Буюк Британиянинг Эксплуатация ва меҳнат қонунчилиги бузилишига қарши кураш ташкилоти департаменти бошлиғи (Gangmasters and Labour Abuse Authority – GLAA) Невилл Брэдбери билан онлайн музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида GLAA вакилларига Ўзбекистонда меҳнат миграцияси йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижобий натижалари борасида батафсил маълумот берилди.

Британия томони Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги сифатида қайта ташкил этилганини Ўзбекистон томонидан хавфсиз ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлаш борасидаги ижобий қадам сифатида баҳолади.

Музокаралар натижасида GLAA ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда кейинги қадамларни мувофиқлаштириш мақсадида жорий йилнинг май ойида Эксплуатация ва меҳнат қонунчилиги бузилишига қарши кураш ташкилоти вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш