Италия илк бор ўзбекистонликларни мавсумий ишларга жалб қила бошлади

Ноябрь 02, 2026. 08:10 • 2 дақ

• 239
Италия илк бор ўзбекистонликларни мавсумий ишларга жалб қила бошлади
Италия илк бор ўзбекистонликларни мавсумий ишларга жалб қила бошлади
Италия илк бор ўзбекистонликларни мавсумий ишларга жалб қила бошлади

РИМ, 2 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистондан 40 нафар қишлоқ хўжалиги мутахассиси Италияда илк бор мавсумий меҳнат фаолиятини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Лойиҳа иштирокчилари икки ой давомида итальян тилини ўрганиб, тегишли тренинглардан ўтди. Улар Италиянинг “SALVI” компаниясида мева-сабзавотларни қайта ишлаш соҳасига жалб қилинди.

29 октябрь куни лойиҳанинг бошланиши муносабати билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳамда Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси Абат Файзуллаев Эмилия-Романья ҳудудига ташриф буюриб, тантанали маросимда иштирок этди.

Ташриф чоғида ҳамюртларимизнинг яшаш ва иш жойлари кўздан кечирилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилди. Ишчилар иш ҳақи юқори экани, ётоқхона ва транспорт воситалари иш берувчи томонидан тақдим этилаётганини таъкидлади.

Ушбу меҳнат миграцияси дастури ўзбекистонликларнинг бандлигини таъминлаш, Италиянинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда мамлакатимизда жорий этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Компания раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда хорижий томон ўзбекистонликларнинг меҳнатсеварлиги ва тез ўрганувчанлигини қайд этиб, келгусида қишлоқ хўжалиги соҳасида яна 1 минг нафар ишчини қўшимча ёллаш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Лойиҳага кўра, Италияга келадиган фуқаролар сонини босқичма-босқич кўпайтириш ва янги иш ўринларини очиш режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш