Россиянинг Омск шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашув ўтказилди
Ноябрь 06, 2026. 14:30 • 49 сония
• 146
ОМСК, 6 ноябрь. /“Дунё” АА/. Омск шаҳрида “Бельман” қурилиш объектида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ватандошлар билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида фуқароларга Россия қонунчилиги ва хавфсизлик қоидаларига, жумладан, ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, иш ҳақини ўз вақтида олиш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, мулоқот чоғида муносиб ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон фуқароларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Бош консулхона ҳамда Новосибирск шаҳридаги Миграция агентлиги ваколатхонасининг устувор вазифаларидан бири экани таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси