Logo

Нидерландиянинг етакчи рекрутинг агентлиги Ўзбекистондан Бенилюкс мамлакатларига қонуний миграцияни ташкил қилишга кўмаклашади

Февраль 26, 2025. 12:30 • 47 сония

164
Нидерландиянинг етакчи рекрутинг агентлиги Ўзбекистондан Бенилюкс мамлакатларига қонуний миграцияни ташкил қилишга кўмаклашади

АМСТЕРДАМ, 26 февраль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакиллари ва Нидерландиянинг "Eurotalent" рекрутинг агентлиги директори Томми Кок ўртасида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Миграция агентлиги бўлим бошлиғи Бехзод Диметов Нидерландия томонини агентлик фаолияти, мамлакатимиз раҳбариятининг меҳнат миграцияси борасидаги ташаббуслари, бу борадаги ислоҳотлар, хорижий давлатлар билан ўрнатилган халқаро алоқалар билан таништирди.

Нидерландия вакили Ўзбекистондан логистика ва транспорт, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш, технологиялар, меҳмонхона бизнеси ва тиббиёт соҳаларида малакали мутахассисларни жалб қилиш имкониятлари борлигини билдирди.

"EuroTalents" агентлиги ишга жалб қилиш жараёнининг барча босқичларини ўз зиммасига олиши, шу жумладан, шартномалар, маош ҳисоб-китоблари, турар жой ва қонунчиликка риоя қилиш, мутахассислар эҳтиёжларини узлуксиз ҳал қилиш бўйича ишларни амалга ошириши қайд этилди.

Онлайн музокаралар якунида Ўзбекистондан Бенилюкс мамлакатларига меҳнат мигрантларини қонуний асосда ишга жалб этиш бўйича тегишли шартнома имзолашга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш