Россиянинг Сибир федерал округида мушкул аҳволда қолган юртдошимиз оиласи бағрига қайтди
Декабрь 23, 2024. 10:09 • 29 сония
• 141
НОВОСИБИРСК, 24 декабр. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатлари кўмагида Россиянинг Сибир федерал округи ҳудудида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган яна бир юртдошимиз оиласи бағрига қайтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ходимлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакили билан биргаликда A.И.нинг юртимизга қайтиши учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Бош консулхона биносида юртдошимиз билан суҳбат ўтказилди. Унда хорижий фуқароларнинг Россияда бўлиш тартиби ва шартлари, шунингдек, ушбу мамлакатда ватандошларнинг хавфсиз меҳнат фаолиятини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.
Юртдошимиз 21 декабрь куни Тошкентга кузатиб қўйилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди