Шотландияда ватандошларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган тадбир ўтказилди

Май 14, 2026. 18:25 • 2 дақ

102
Шотландияда ватандошларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган тадбир ўтказилди
Шотландияда ватандошларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган тадбир ўтказилди

ЭДИНБУРГ, 14 май. /“Дунё” АА/. Шотландияда ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг маҳаллий муҳитга мослашишига кўмаклашиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Британиянинг мазкур ҳудудида фаолият юритувчи “Worker Support Center” нодавлат ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Мулоқотда Шотландияда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошлар, маҳаллий ташкилотлар ва соҳа экспертлари иштирок этди.

Учрашувда меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини таъминлаш, меҳнат шартномаларини тўғри расмийлаштириш, иш жойида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, иш берувчилар билан муносабатларда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳамда уларни ҳуқуқий механизмлар орқали ҳал этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, иштирокчиларга Британия қонунчилиги доирасида меҳнат мигрантлари учун яратилган имкониятлар, ижтимоий ҳимоя воситалари, тиббий хизматлардан фойдаланиш тартиби, ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари ҳамда фавқулодда ҳолатларда мурожаат қилиш механизмлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида ватандошлар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар тингланиб, уларни қийнаётган айрим масалалар юзасидан амалий тушунтиришлар берилди.

Мазкур давра суҳбати меҳнат мигрантларининг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, улар билан доимий мулоқотни мустаҳкамлаш ҳамда юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича ҳамкорликни янада кучайтиришга хизмат қилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш