Ўзбекистон дипломатлари Свердловск вилоятидаги меҳнат муҳожирлари билан мулоқот қилди

Май 13, 2026. 16:55 • 2 дақ

18
Ўзбекистон дипломатлари Свердловск вилоятидаги меҳнат муҳожирлари билан мулоқот қилди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 13 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги вакиллари Россиянинг Свердловск вилоятидаги “Спецавтобаза” МЧЖда ишлаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир давомида ватандошларга консуллик ва ҳуқуқий масалалар, жумладан, паспорт расмийлаштириш, Ўзбекистонда берилган ҳужжатлардан Россия ҳудудида фойдаланиш тартиби ҳамда бошқа долзарб мавзулар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Учрашувда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан хорижда яшаётган ва меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган сиёсат, ватандошларга кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш ва ғамхўрлик ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек ўқинг

Ватандошларга Россия қонунчилигига, жамоат тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлиги эслатилди. Шу билан бирга, диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши ҳамда ижтимоий тармоқлардаги ноқонуний фаолият хавфларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бош консулхона вакиллари фуқароларни хорижий давлатлар ҳудудидаги қуролли тўқнашувларда, жумладан, хорижий армиялар ёки хусусий ҳарбий компаниялар таркибида иштирок этмаслик ҳақида огоҳлантирди. Бундай ҳаракатлар Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши таъкидланди.

Суҳбат якунида ватандошлар бундай мулоқот ва учрашувлар, шунингдек, хориждаги фуқароларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш