Россиянинг Кемерово шаҳри ва Кемерово вилоятида вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олинди
Май 31, 2025. 14:07 • 2 дақ
• 75
КЕМЕРОВО, 31 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров Россиянинг Кемерово шаҳри ва Кемерово вилоятига сафари давомида ушбу ҳудудда вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Унда ҳозирги кунда Сибир федерал округидаги Сибир маданият мажмуаси қурилишида 1900 нафар ватандошимиз меҳнат қилаётгани маълум қилинди. Уларнинг таъкидлашича, иш берувчи томонидан хавфсиз ва қулай меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ишчиларга ўз вақтида иш ҳақи тўланади, кунига уч маҳал бепул овқат берилади, ётоқхона билан таъминланади, тиббий суғурта ҳам иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади. Россия ҳудудида ишлаш учун тақдим этиладиган патентни расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар корхона зиммасида.
Бўлиб ўтган мулоқот давомида ушбу ҳудудда меҳнат қилаётган фуқароларимиз томонидан шу пайтгача қабул қилувчи мамлакатнинг миграция қонунчилигини бузиш ҳолатлари кузатилмагани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, ватандошларимизга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари поймол этилган ҳолларда Бош консулхонага зудлик билан мурожаат қилиш зарурлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари сафар давомида, Кемерово вилоятининг Ленинск-Кузнецкий шаҳридаги умумий овқатланиш соҳасида ишлаётган ҳамюртларимиз ҳолидан ҳам хабар олдилар. Учрашув давомида Бош консулхона фаолиятининг асосий йўналишлари, ватандошларга кўрсатилаётган консуллик-хизматлари ва меҳнат мигрантлари бўлган ҳамюртларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, маданий-маърифий, спорт ва миллий байрамларимизга бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар ҳақида батафсил сўзлаб берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди