Сербияда оғир аҳволга тушган ватандошга амалий ёрдам кўрсатилди

Июль 08, 2026. 10:00 • 1 дақ

32
Сербияда оғир аҳволга тушган ватандошга амалий ёрдам кўрсатилди

БЕЛГРАД, 8 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Будапештдаги элчихонаси Консуллик бўлимига Сербиядан ватанга қайтиш учун ёрдам сўраб ҳамюртимиз М.Б. мурожаат қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Маълум бўлишича, ватандошимизнинг муаммоли вазиятга тушиб қолишига Сербиядаги иш берувчининг ўз мажбуриятларини керакли даражада бажармагани ва эришилган келишувларга амал қилмагани сабаб бўлган.

Бунинг оқибатида ҳамюртимиз оғир моддий аҳволга тушиб қолган ва Ўзбекистонга мустақил равишда қайтиш имкониятини йўқотган. Шундан сўнг у элчихонага кўмак сўраб мурожаат қилган.

Шунингдек ўқинг

Ўзаро келишувлар натижасида Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан юртдошимизга бепул авиачипта олиб берилди.

Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари хорижда бўлиб турган ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур ҳуқуқий ва амалий кўмак кўрсатиш борасидаги фаолиятини изчил давом эттирмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш