Logo

Россиянинг Тюмень ва Свердловск вилоятларидаги йирик корхоналари раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказилди

Декабрь 23, 2024. 11:41 • 43 сония

136
Россиянинг Тюмень ва Свердловск вилоятларидаги йирик корхоналари раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказилди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 23 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Тюмень вилоятидаги "Сити Строй72" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жанат Габдулинов ва Свердловск вилоятидаги "СЭВКО" заводи директори Владислав Коротенко билан музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Учрашувлар Ўзбекистон Президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилди.

Мулоқотлар давомида Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган дастурлар, хорижга ишчи кучини жалб қилиш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида ташкил этилган Мономарказлар фаолияти ҳақида сўзлаб берилди.

Томонлар ушбу корхоналарда мавжуд бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда жалб қилиш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Бўлиб ўтган музокаралар натижасида "Сити Строй72" МЧЖ 100 нафарга яқин, "СЭВКО" заводи эса 80 кишини иш билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон томонига буюртма жўнатиши тўғрисида келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш