Logo

Ўзбекистон дипломатлари Санкт-Петербург шаҳрида ишлаётган ватандошлар билан учрашдилар

Апрель 24, 2025. 12:37 • 52 сония

56
Ўзбекистон дипломатлари Санкт-Петербург шаҳрида ишлаётган ватандошлар билан учрашдилар

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 24 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари "King fish" корхонасида вақтинча ишлаётган ҳамюртларимиз билан учрашдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг бандлигини таъминлаш шунингдек хорижий давлатларда банд аҳолининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Юртимизда миграция масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, мигрантлар ҳуқуқи ва манфаатини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Хусусан, охирги саккиз йилда хорижда ишлаётган фуқароларга нисбатан муносабат тубдан ўзгариб, меҳнат мигрантлари билан мулоқот ўрнатилгани, уларнинг муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий қилингани қайд этилди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Президентнинг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Шунингдек, иштирокчиларга консуллик хизматлари тўғрисида маълумот берилди. Россия ҳудудида қонуний ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш зарурати ва тартиблари тушунтирилди.

Тадбир якунда ҳамюртларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга дипломатлардан атрофлича жавоб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш