Ўзбекистон ҳудудлари ва Россиянинг Иркутск вилояти туроператорлари сайёҳлар алмашинувини кўпайтиришга келишиб олдилар
Май 01, 2025. 10:13 • 59 сония
• 65
НОВОСИБИРСК, 1 май. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси ташаббуси билан Ўзбекистон ва Россиянинг Иркутск вилоятидаги сайёҳлик компаниялари вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Иркутск вилояти Савдо-саноат палатаси, туризм агентлиги раҳбарлари, ҳудуддаги етакчи туроператорлар, шунингдек, Ўзбекистон Туризм қўмитаси масъул ходимлари, "Another travel", "Аспантур", "Xorazm tour and travels", "Central Asia Travel", "People travel", "Sacvoyage", "Mazzali travel" каби етакчи миллий турфирмалар вакиллари иштирок этди.
Мулоқот давомида россияликлар бугунги кунда Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони бўйича тўртинчи ўринни эгаллагани қайд этилди. Мамлакатимизга хусусан, Наманганга Россиянинг "Урал ҳаво йўллари" ва "Uzbekistan airways" АЖ томонидан Иркутск шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилгани Ўзбекистонга саёҳат қилиш истагида бўлганларнинг сафарини яқин қилмоқда.
Ўзбекистон Бош консули Аслам Акбаров ўз маърузасида юртимизнинг тарихий мероси ва туризм бўйича имкониятларига тўхталди ҳамда томонларни икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва сайёҳлар алшинувини оширишга чақирди.
Иркутск туроператорлари ва компаниялари вакиллари ҳудуд аҳолиси Ўзбекистоннинг этно, гастрономик, зиёрат, автомото ва бошқа кўплаб сайёҳлик йўналишларига юқори қизиқиш билдираётганини таъкидлади.
Веб-учрашув якунида шу йилнинг май ойида Иркутскда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган "Road show" тадбирини ташкил этиш ва мамлакатимиз ҳудудларида "Иркутск вилояти кунлари"ни ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди