Logo

Ўзбекистон – Буюк ипак йўлининг юраги

Сентябрь 24, 2025. 11:30 • 47 сония

51
Ўзбекистон – Буюк ипак йўлининг юраги

ТАРАЗ, 24 сентябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида "Ўзбекистон – Буюк ипак йўлининг юраги" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси, Жамбил вилояти ҳокимлиги ва "Атамекен" миллий тадбиркорлар палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда икки мамлакат расмий вакиллари, туроператорлар, дам олиш масканлари ва меҳмонхона бизнеси раҳбарлари, маданият намоёндалари иштирок этди.

Мамлакатимиз дипломатлар ўз тақдимотларида иштирокчиларни Ўзбекистоннинг гастрономик, тиббий ва соғломлаштириш, археологик, экологик ва экстремал каби туризмнинг турлари билан таништирдилар.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси вакили Азиз Миржалилов алоҳида тақдимот қилди Унда Ўзбекистонда туризм соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар, инфратузилмани ривожлантириш, янги меҳмонхоналар қуриш, хорижий сайёҳларга тақдим этилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистоннинг соғломлаштириш туризм йўналиши ва тоғ-чанғи мажмуалари Қозоғистон томонига катта қизиқишини уйғотди.

Давра суҳбати сўзга чиққан Қозоғистон томони Ўзбекистонда туризмнинг жозибадорлигини ошириш, унинг турларини кўпайтириш ва ривожлантириш бўйича ишларни эътироф этган ҳолда, ўзбек шериклар билан ҳамкорликда ишлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш