Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Эронда ўтказилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақаси туризм бозори симпозиумида тақдим этилди
Май 19, 2025. 09:26 • 45 сония
• 74
ТЕҲРОН, 19 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев бошчилигидаги делегация 13-15 май кунлари Эроннинг Киш эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақаси туризм бозори симпозиумида қатнаши, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур тадбирда, шунингдек, Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сейед Ризо Салехи Амири, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Мажид Хон ва ташкилотга аъзо давлатлар намоёндалари ҳамда туризм соҳаси вакиллари иштирок этишди.
Мамлакатимиз расмий вакили ўз маърузасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди. Ушбу самарали ислоҳотлар натижасида 2024 йилда юртимизга 10 миллион хорижий сайёҳлар келгани таъкидланди.
Симпозиум доирасида Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сейед Ризо Салехи Амири билан икки мамлакат маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик соҳаларида ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди