Ўзбекистон ва Хитой «Ипак йўли» бўйлаб туризм коридорини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш истиқболларини муҳокама қилаяпти
Декабрь 14, 2023. 19:23 • 31 сония
• 180
ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Пекин шаҳрига ташрифи давомида Хитой маданият ва туризм вазири ўринбосари Ванг Худонг билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, учрашув давомида 2024 йилда белгиланган мақсадли кўрсатгичларга эришиш ҳамда Ўзбекистон Президенти томонидан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган UNWTO Бош ассамблеясида илгари сурилган муҳим ташаббусларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида томонлар «Ипак йўли» бўйлаб туризм коридорини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди