Logo

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги маданият ва туризм элчиси ижодий сафар билан Фарғона вилоятида бўлди

Август 01, 2025. 12:26 • 47 сония

58
Ўзбекистоннинг Кувайтдаги маданият ва туризм элчиси ижодий сафар билан Фарғона вилоятида бўлди

АЛ-КУВАЙТ, 1 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги маданият ва туризм элчиси, машҳур блогер Абдулкарим ал-Ҳиндал ижодий сафар билан Фарғона вилоятида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси томонидан ташкил этилган сафар давомида у Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Ахмедов, Маданият бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Тожибаев билан учрашди.

Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Абдулкарим ал-Ҳиндал Фарғона вилоятидаги тарихий ва замонавий имкониятларни юқори баҳолаб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ишонч билдирди.

Ўзбекистон маданият ва туризм элчиси ташриф давомида Фарғона вилоятининг, туризм, маданий, ҳунармандчилик ва аграр салоҳияти билан яқиндан танишди. Жумладан, Марғилон шаҳридаги "Ҳунармандлар" маркази қошида ташкил этилган "Карвон сарой" мажмуасида бўлди. Кувайтлик блогер уста ҳунармандлар томонидан яратилган миллий маҳсулотларни юксак баҳолади.

Абдулкарим ал-Ҳиндал Фарғона вилоятининг туристик салоҳияти, маданияти ва урф-одатлари тўғрисида қатор видеоконтентлар тайёрлаб, ўзининг "Instagram" ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали кузатувчиларига тақдим этмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш