Logo

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Ригада намойиш этилди

Февраль 14, 2025. 17:36 • 2 дақ

139
Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти Ригада намойиш этилди

РИГА, 14 февраль. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 7-8 февраль кунлари Рига шаҳрида ўтказилган "BaltTour -2025" 30-халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонасидан олинган маълумотларга кўра, "BaltTour" Болтиқбўйида ўтказиладиган туризм соҳасидаги халқаро аҳамиятга эга бўлган энг йирик тадбирлар сирасига киради. Унинг ишида ҳар йили дунёнинг 40 га яқин мамлакатларида сайёҳлик соҳасида хизмат кўрсатувчи ва улгуржи ҳамда чакана савдони амалга оширувчи 1000 га яқин компаниялар иштирок этади. Кўргазмага 30 мингдан ортиқ киши келади.

 Мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси маҳаллий "Al Svets" туризм компанияси билан биргаликда Ўзбекистон стендини ташкил қилди. Унда Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива каби тарихий шаҳарларимиз ҳақидаги муҳим маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон стендига ташриф буюрган Латвия иқтисодиёт вазири Виктор Валаинис икки давлат ўртасида туризм ва иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади. "Бу каби кўргазмалар халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мен Ўзбекистонда сўнги йилларда туризм соҳасини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолайман", деди у.

Кўргазма ташкилотчилари ва иштирокчилари ҳам Латвия, Литва, Эстония ҳамда финляндиялик туристлар ўртасида Ўзбекистонга саёҳат қилишга қизиқиш ортиб бораётганини тасдиқладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш