Ўзбекистон ҳудудлари ва Туркиянинг Трабзон вилояти ўртасида сайёҳлар алмашинуви ошиши кутилмоқда
Октябрь 03, 2025. 19:27 • 56 сония
• 126

ТРАБЗОН, 5-октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси дипломатлари Туркиянинг Трабзон вилояти маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи Тамер Эрдоған билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ҳудудлари ва Трабзон вилояти ўртасида сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, туристлар алмашинувини ошириш, маданий дастурлар ва халқаро анжуманларни ташкил этиш, Трабзон ва Тошкент шаҳарлари ўртасида доимий авиарейсларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Тамер Эрдоғаннинг айтишича, 2025 йил ўтган даврида Ўзбекистондан 10 мингдан зиёд ўзбекистонликлар сайёҳлик мақсадида Трабзонга келган. У, шунингдек, Трабзондан Ўзбекистонга саёҳат қилишга бўлган қизиқиш йилдан йилга ортаётганини билдирди.
Бу борадаги ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида Трабзон вилояти ва Ўзбекистон туркомпаниялари ўртасидаги яқин алоқаларни йўлга қўйиш, Туркиянинг ушбу ҳудудида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимотларни кўпроқ ўтказиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Томонлар жорий йилнинг 29-31 октябрь кунлари Трабзон шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ҳамда ўзбек санъат усталари иштирокидаги концерт дастурини юқори даражада ташкил этиш муҳимлигини таъкидладилар.
Учрашув якунида 27-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Трабзон вилояти махсус павильон билан иштирок этиши юзасидан келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди