"Daily Economic": 2023 йилда Ўзбекистонга 6,6 миллиондан ортиқ сайёҳ келган
Октябрь 15, 2024. 13:01 • 2 дақ
• 299
ПЕКИН, 15 октябрь. /"Дунё" АА/. Хитойнинг етакчи "Daily Economic" электрон нашрида Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон ўз олдига 2030 йилгача 15 миллион хорижий сайёҳни жалб этиш сингари улкан мақсад қилиб қўйган, деб таъкидланган нашрда.
Маълум қилинишича, 2023 йилда мамлакатга 6,6 миллиондан ортиқ сайёҳ келган. Шунингдек, туризм соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётига 22,1 миллиард долларга яқин даромад келтирди ва 70 мингга яқин янги иш ўрни яратди.
Хитой оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, ёш сайёҳларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон ўзининг диққатга сазовор жойларини тарғиб қилиш учун 10 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлган блогерлар ва ижтимоий тармоқларни фаол жалб этилмоқда.
Материалда, шунингдек, Ўзбекистон қадимий Ипак йўлининг муҳим қисмида жойлашгани, Самарқанд, Бухоро ва Хива тарихий шаҳарлари ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилгани алоҳида таъкидланган.
Мақола хулосасида"Бу шаҳарлар ўзининг ажойиб меъморчилиги, таъсирчан мадраса ва масжидлари ҳамда мамлакатнинг бой маданиятини акс эттирувчи бозорлари билан машҳур", – деб қайд этган "Daily Economic".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




