Хитойда Ўзбекистон маданий ҳордиқ чиқариш бўйича энг яхши туристик йўналиш сифатида эътироф этилди
Март 24, 2025. 12:11 • 2 дақ
• 267
ПЕКИН, 24 март. /"Дунё" АА/. Хитой пойтахтида "World Leisure Awards 2024" мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қувонарлиси, унда Ўзбекистон 2024 йилда маданий ҳордиқ чиқариш учун энг яхши йўналиш деб топилди.
"Travel&leisure" нашри томонидан ташкил этилган тадбирда хорижий дипломатик корпус, туризм соҳаси мутахассислари ва Хитой оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Нашр бош муҳаррири ва асосчиси Сяо Ян ўз чиқишида, Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга ва мамлакат сайёҳлар учун энг қулай жойлардан бири эканини таъкидлади. "Ўзбекистон ноёб архитектураси, тарихий обидалари ва сайёҳлик имкониятлари билан ҳар йили бутун дунёдан миллионлаб сайёҳларни фаол жалб қилмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистонга саёҳат қилишни хоҳловчи хитойлик сайёҳлар сони ҳам ортиб бораётгани, эътиборлидир", деди у.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳам танишдилар. Давлатимиз раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган эътибор туфайли мамлакатимизда туризмнинг янги йўналишлари ривожланиб, инфратузилма яхшиланаётгани, Ўзбекистон сайёҳлик маркази сифатида эътироф этилаётгани қайд этилди.
2025 йил Хитойда "Ўзбекистон Туризм йили" деб эълон қилингани ва ушбу йил доирасида мамлакатнинг турли шаҳарларида маданий тадбирлар ўтказилаётгани таъкидланди. Маълум қилинганидек, хитойлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга оқимини кўпайтириш мақсадида икки давлат ўртасидаги ҳаво қатновлари сони икки баробарга оширилди.
Шунингдек, 2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси 1985 йилдан буён илк бор Париждан ташқарида, яъни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтишига урғу берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Чехияда ўзбек маданияти ва туризм имкониятлари намойиш қилинди
Лондонда британиялик экспертлар билан тиббий туризм истиқболлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон норвегияликлар учун машҳур сайёҳлик йўналишига айланмоқда
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди