Йилнинг дастлабки 10 ойи давомида Ўзбекистон 197 та давлатдан 9,7 миллион сайёҳни жалб қилди
Ноябрь 29, 2025. 13:58 • 42 сония
• 173
ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. / “Дунё” АА/. 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга сайёҳлик мақсадида 9,7 миллион нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, сайёҳлар оқими ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 миллион кишига ёки 50 фоизга ўсган.
Ўн ой давомида сайёҳлар жами 197 та давлатдан ташриф буюрган.
Сайёҳларнинг жинс категорияси бўйича тақсимоти:
Эркаклар – 5 миллион 273 минг 836 киши,
Аёллар – 4 миллион 458 минг 82 киши.
Ташриф буюрувчиларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:
18 ёшгача – 1280688
19–30 ёш – 1590907
31–55 ёш – 4888764
56 ёш ва ундан катта –1971559
Қўмита маълумотида қайд этилишича, саёҳатчиларнинг асосий қисмини 31–55 ёшдаги шахслар ташкил этиб, улар умумий сайёҳлар оқимининг ярмидан кўпига тўғри келади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди